Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Хоразм вилояти Урганч тумани ҳудудларида ўрганишлар олиб бормоқда
2024-10-07 16:20:00 / Янгиликлар

Аввал хабар берганимиздек, Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Мирзарахимовнинг Хоразм вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда.
Навбатдаги ўрганишлари Урганч туманида бўлиб, аҳолини куз-қиш мавсумида газ, иссиқлик ва ичимлик суви ҳамда электр таъминот билан узлуксиз таъминлаш борасидаги ишлар билан яыиндан танишди.
Шунингдек туманининг маҳалла еттилиги ҳамда ИИБ фаолияти кўздан кечирилиб, аҳоли билан доимий алоқада бўлиш, аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгилаш юзасидан бир қатор кўрсатмалар берилди.
Мазкур туманнинг таълим муассасалари ҳамда аҳоли яшаш хонадонлари, иситиш тизимлари кўздан кечирилиб, куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишиб, масъул ходимларга бу борада амалга оширилиши лозим бўлган кўрсатмалар берилди.
Вазир ўринбосарининг Хоразм вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот хизмати






