Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Хоразм вилояти Боғот туманида ўрганишлар олиб бормоқда
2024-09-30 10:00:00 / Янгиликлар
Аввал хабар берганимиздек, ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов Хоразм вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда.
Навбатдаги ўрганишлар Хоразм вилоятининг Боғот туманида бўлиб, туманнинг ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарликлари ўрганилди.
Мазкур туманнинг ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда таълим муассасалари кўздан кечирилиб, аҳоли учун яратилган шароитлар, куз-қиш мавсумига кўрилган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиб, туманларда жойлшган электрошитлар кўздан кечирилиб, масъул ходимларга амалга оширилиши лозим бўлган кўрсатмалар берилди.
Шунингдек туманининг ИИБ фаолияти кўздан кечирилиб, маҳалла фуқаролари йиғинларида жойлашган ички ишлар органлари бўлими бинолари текширилди.
Вазир ўринбосари томонидан, хизматни тизимли равишда масъулият ва ҳушёрлик билан ташкил этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аниқ белгиланган йўл харитаси бўйича иш ташкил этиш, айниқса профилактик тарғибот тадбирларини кучайтириш, замонавий илғор технологиялар имкониятларидан кенг фойдаланиш, камералаштириш орқали ҳудудларни тўлиқ қамровга олиш ва бошқа масалалар юзасидан масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.
Шунингдек, мазкур туманлардаги ишчи гуруҳ фаолияти кўздан кечирилиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.
Вазир ўринбосарининг Хоразм вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати