ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи Бухоро вилояти Шофиркон туманида сайёр қабул ўтказди
2024-09-12 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, Пробация хизмати бошлиғи полковник Ш.Уралов бошчилигида Шофиркон туманининг «Кўришкент» маҳалласида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилди.
Сайёр қабулда ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ўктам Аскасов, туман сектор раҳбарлари, тегишли-корхона ва ташкилотлар вакиллари, маҳалла «еттилиги» ҳамда ҳудуд аҳолиси иштирок этишди.
Аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлар шу ернинг ўзида ечим топди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати






