Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев Урганч туманида ўрганишлар олиб борди
2024-09-12 09:00:00 / Янгиликлар

Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаев Урганч туманининг «Оёқбоғ» маҳалласидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва яшаш шароити оғир бўлган 5 та хонадонда истиқомат қилувчи аҳолининг муаммоларини ўрганиш мақсадида масъул мутасаддилар иштирокида учрашиб, мулоқотда бўлди.
Мулоқот жараёнида ушбу оилаларда истиқомат қилувчи эҳтиёжманд одамларни доимий ишга жойлаштириш, уларнинг турмуш тарзи ва иқтисодий аҳволини яхшилашга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати





