ИИВ ихтисослаштирилган мактаб-интернатида янги ўқув йили очилишига бағишланган «Билимлар куни» ўтказилди
2024-09-10 11:50:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги байрами ҳамда янги ўқув йилини очилишига бағишланган «Билимлар куни» тадбири жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўтказилди. Тадбир очиқ деб эълон қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи кўтарилди ҳамда мадҳия ижро қилинди.
Мактаб-интернати директори, полковник Ш. Тураев тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги байрами ҳамда «Билимлар куни» билан табриклади. Ўз нутқида ўқувчилар олдида Янги Ўзбекистонга содиқ ва муносиб фарзанд бўлиш, устозлар томонидан берилаётган билимларни пухта ва мукаммал ўзлаштириш, фан олимпиадаларида муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритиш, чет тилларини билиш даражаси бўйича халқаро сертификатларни олиш, юрт учун хизмат қилишдек улуғ ва олийжаноб мақсадга интилиш, мардлик ва фидойилик билан эл-юртга садоқат билан хизмат қилиш каби вазифалар турганини таъкидлади.
2023/2024 ўқув йилида 50 нафар битирувчилардан 37 нафари хорижий тилларни билиш бўйича сертификат билан ўқишни тамомлашди. Шундан: CEFR бўйича В-1 — 26 нафар ва В-2 — 7 нафар, SAT бўйича — 2 нафар, Рус тили бўйича — 4 нафар, Миллий — 1 нафар, 1 миллион дастурчи — 3 нафар ва Ўзбекистон чемпиони — 1 нафар.
Хусусан, мактаб-интернатининг 17 нафар ўқувчилари 8 та (она тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, математика, информатика, физика, кимё, биология ва география) фан бўйича олимпиаданинг II туман босқичида иштирок этиб, 7 нафар ўқувчилар фахрли 1-2-3-ўринларни эгаллаб, III шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Бундан ташқари, ихтисослик (инглиз тили ва тарих) фанлари бўйича 5 нафар ўқувчилар тўғридан-тўғри III шаҳар босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
2023 йилнинг 4 — 28 ноябрь кунлари Мактаб-интернатнинг 12 нафар ўқувчилари 6 та фан бўйича асосий олимпиаданинг III шаҳар босқичида иштирок этиб, шундан 5 нафари ғолиб бўлишди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сон қарори билан янги ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатда қабул ўринлари 50 тадан 100 тага оширилганлиги, Ўзбекистон тарихи, чет тиллари ва математика фанлари чуқурлаштириб ўқитилиши жорий этилганлиги, янги 500 ўринли ётоқхона ҳамда спорт мажмуаси қурилиши амалга оширилиши бунга яққол мисол бўлади.
Вазирликнинг Ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 2023/2024 ўқув йилида мактаб-интернатни жами 50 нафар битирувчилардан, 6 нафари имтиёзли шаҳодатнома билан тамомлашди. Шунингдек, жами 50 нафар битирувчилардан, 33 нафари Ички ишлар вазирлигининг идоравий академик академик лицейларига, шулардан 10 нафари «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейига, 7 нафари эса бошқа фуқаролик лицейларга ўқишга киришди.
Вазирликнинг Ихтисослаштирилган мактаб-интернатига 2024/2025 ўқув йилида жами 112 нафар ўқувчилар 5-синфга танлов асосида ўқишга қабул қилинди.
Ҳозирда жами 327 нафар ўқувчилар таҳсил олиб келишмоқда.
Тадбирнинг бадиий қисмида мактаб-интернати ўқувчилари мустақилликни, ватанимизни мадҳ этувчи шеърлар ва қўшиқлар ижро этишди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги байрами муносабати билан «Билимлар куни» тадбиридан сўнг устозлар томонидан ўқувчиларга «Мустақиллик» дарслари ўтказилди.
ИИВ ихтисослаштирилган мактаб-интернати




