ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ва 7531-сон ҳарбий қисм шахсий таркиби билан эрталабки машғулотларга ва хизмат жойларига тарқатув тадбири ўтказилди
2024-09-10 11:10:00 / Янгиликлар

Тадбирни Қоровул қўшинлари қўмондони полковник Х. Батиров кириш сўзи билан очиб бериб, ўтган ой давомида Қўшин томонидан белгилаб берилган вазифалар юқори даражада бажарилганлиги, Қўшин сафига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясини битириб келган 43 нафар олий маълумотли ёш офицерлар қабул қилинганлиги таъкидланди.
Таъкидлаш лозим хизматга қабул қилинган ёш ходимлар билан 7531-сон ҳарбий қисм негизида 14 кунлик ўқув-йиғинини ўтказиш режалаштирилган бўлиб, уларга малакали офицерлар томонидан Қоровул қўшинларига юклатилган жанговар вазифа, хизмат фаолиятидаги асосий йўналишлар бўйича амалий билим ва кўникмаларни шакллантириш, ўргатиш мақсадида машғулотлар белгиланган.
Машғулотлар ҳарбий қисмнинг ўзида ва мавзулардан келиб чиқиб жойларга чиқилган ҳолда ўргатилади. Ёш офицерларга ушбу машғулотлар давомида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари, амалий тажрибаларини шакллантиришлари ва хизмат фаолиятлари давомида қўллашлари зарурлиги тўғрисида керакли тавсиялар бериб ўтилди.
Шунингдек, тадбир давомида Қоровул қўшинлари қўмондони полковник Х. Батиров томонидан Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан навбатдаги подполковник ҳарбий унвонини олган офицерлар табрикланиб, уларнинг келгусидаги масъулиятли ва шарафли бўлган хизмат фаолиятларига омад тиланди.
ИИВ Қоровул қўшинлари бош бошқармаси




