Қашқадарё вилояти Ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида «Энг яхши китобхон» кўрик-танлови бўлиб ўтди
2024-09-09 09:00:00 / Янгиликлар

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимида Қашқадарё вилояти Ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида «Энг яхши китобхон» кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда вилоят ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ходимлари иштирок этишди.
Ички ишлар органлари ёш ходимларининг билими ва дунёқарашини ошириш, ўзбек ҳамда жаҳон бадиий адабиётига бўлган қизиқишини уйғотиш интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида ўтказилган кўрик-танловда ҳар бир соҳа хизмат, шаҳар-туман ички ишлар бўлимларидан ўттизга яқин ёш ходимлар иштирок этди.
Кўрик-танловда ёш ходимлар «Буюк мутафаккир ва адиб» шартида ўзбек ва жаҳон адабиёт намоёндалари ҳақидаги билимлари, тавсия этилган адабиётлар бўйича ва тезкор савол-жавоблари бўйича билимлари синовдан ўтказилди.
Кўрик танлов якунига кўра, 1-ўринни Касби туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин қизлар масалалари бўйича катта инспектори капитан Машҳура Мирзаева, 2-ўринни Ғузор туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори лейтенант Рамазон Ортиқов, 3-Шаҳрисабз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори капитан Бобир Носиров қўлга киритди.
Танлов ғолиблари диплом ва пул мукофотлари ҳамда китоблар тўплами билан тақдирланди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати






