Тошкент шаҳрида «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида етук профессионал кадрларни тайёрлаш: тенденциялар ва истиқболлар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади
2024-09-03 14:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг 30 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 4 сентябрь куни Тошкент шаҳрида «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида етук профессионал кадрларни тайёрлаш: тенденциялар ва истиқболлар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.
Тадбирда мамлакатимизнинг давлат бошқарув ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, БМТ, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари, шунингдек Корея, Беларусь Хитой, Россия, Саудия Арабистони, Эрон, Сингапур, БАА, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ҳиндистон давлатларининг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари қатнашадилар.
Шунингдек, конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Чженчжоу полиция университети, Гонгонг полиция институти, Россия Федерацияси Ростов юридик институти, Озарбайжон Республикаси Полиция академияси ҳамда Ҳиндистон Республикасининг Раштрия Ракша полиция университети ўрталарида ҳамкорлик меморандумлари имзоланиши режалаштирилган.
