Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ходими Жаҳон чемпионати совриндори
2024-08-23 14:05:00 / Янгиликлар

Туркиянинг Истанбул шаҳрида спортнинг «муайтай» тури бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Ушбу нуфузли мусобақада 11 та давлатдан 500 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди. Ўзбекистонлик спортчилар унда 6 та олтин, 10 та кумуш ва 13 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 2-ўринни эгаллади.
Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ходими Фурқат Юсупов ҳам иштирок этиб, фахрли 2-ўринни қўлга киритди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Ҳамкасбимизни ушбу ғалаба билан самимий муборакбод этамиз!
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати


