«Қувноқлар ва зукколар – 2024» Тошкент минтақавий босқичи ғолиблари аниқланди
2024-08-20 09:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар органларидаги истеъдодли ёш ходимларни аниқлаш ва уларни терма жамоага жалб этиш ҳамда ходимларни маданий ҳордиқ олишларини таъминлаш мақсадида «Қувноқлар ва зукколар – 2024» кўрик-танлови ўтказилмоқда.
Жумладан, куни кеча Қуйи Чирчиқ туманида мазкур танловнинг Тошкент минтақавий босқичи ўтказилди.
Танловда Тошкент вилояти ИИББнинг «Сириус», Тошкент шаҳар ИИББнинг «Пойтахт», ИИВ Академиясининг «Академия» ва ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг «Департамент» жамоалари иштирок этдилар.
Қизғин лаҳзалар ва баҳс мунозараларга бой бўлган танлов натижасига кўра:
1 ўринни-ИИВ Академиясининг «Академия» жамоаси;
2 ўринни-Тошкент шаҳар ИИББининг «Пойтахт» жамоаси;
3 ўринни-Тошкент вилояти ИИББнинг «Сириус» жамоалари эгаллашди.
Ғолиб ва иштирокчиларга ИИВ ҳамда Тошкент вилояти ИИББ масъуллари томонидан диплом ва совғалар тантанали равишда топширилди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати









