Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида ўқув семинари ташкил этилди
2024-08-20 07:55:00 / Янгиликлар

Ходимларининг билим савияси ва касб маҳоратини ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув семинар машғулотлари Тергов бошқармаси бошлиғи, полковник Элёрбек Ғаниев раҳбарлигида ўтказилди.
Шу куни тергов бўлинмалари ходимлари видеоконференсалоқа шаклида семинарда амалиётда юзага келаётган муаммолар оқлов, қўшимча тергов, судларнинг хусусий ажримлари, прокуратура органларининг тақдимномалари сабаблари юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.
Тадбир давомида эришилган ютуқлар билан бирга, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати






