Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ўз ишини бошлади
2024-08-13 16:50:00 / Янгиликлар

Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан дастлаб Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари иштирокида тонгги йўриқнома ўтказилди. Унда инспекторларга хизмат давомида ваколатдан четга чиқмаслик, соҳага доир қонун, қарор ва фармонларни доимий ўзлаштириб бориш, ўз устида тинимсиз ишлаш, фуқаролар билан мулоқотда қонун доирасида иш олиб бориш бўйича огоҳлантиришлар берилди.
Шундан сўнг саф кўриги ўтказилди. Саф кўриги давомида хизмат автомашинасининг созлиги, хизмат формаси кийиш тартиби ва озодалиги, хизмат гувоҳномаси ҳамда бошқа тегишли ҳужжатлари текширилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ходимларга тегишли топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати