Сурхондарё вилояти ИИБда мутахассис-психологлар томонидан кундалик хизмат фаолиятини махсус воситалар билан олиб борадиган ходимлар учун хизмат олди йўриқномалар берилди
2024-08-13 11:55:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан кундалик хизмат фаолиятини махсус воситалар билан хизматга жалб этиладиган вилоят ички ишлар бошқармаси таркибида хизмат олиб бораётган ходимлар билан хизмат олди тегишли психопрофилактик суҳбатлар ўтказилди.
Психопрофилактик суҳбатлар давомида, ходимларга хизмат олиб бориш жараёнида фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари, оғир вазиятларда стресс ҳолатларига берилмаслик, махсус воситалардан фойдаланиш вазияти вужудга келган вақтида вазирликнинг тегишли меъёрий буйруқ талаблари асосида фойдаланишлари тушунтирилди.
Сурхондарё вилояти ИИБда ходимлар билан ўтказилаётган психологик тадбирлар давом эттириляпти.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати