Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳузурида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди
2024-08-13 11:45:00 / Янгиликлар
Полковник Шухрат Алиев ҳузурида ўтказилган йиғилишда дастлаб Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишда фуқаролар ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниб, масъул раҳбарларнинг бу борадаги ахборотлари тингланди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги хизмат бошлиғи лавозимига янги тайинланган полковник Низом Хуббимов ва полковник Фахриддин Рахматовларга тадбирларни ўтказишда ходимлар ҳушёр ҳамда хизмат интизомига қатъий амал қилиши юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Шундан сўнг, бошқарма бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ўз фаолиятини бошлаган майор Жахонгир Ибодов зиммасига фуқароларнинг мурожаатини белгиланган муддатларда қонуний ҳал этиш, терговга қадар текширув ва тергов сифатини яхшилаш ва бошқа масалалар юзасидан тегишли вазифалар юклатилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати