Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Махсус малака ошириш курси ўтказилмоқда
2024-08-13 10:30:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида «подполковник» махсус унвонини бериш учун навбатдаги махсус малака ошириш ўқув курсида ички ишлар органларининг турли соҳавий хизматларидан келган 130 га яқин ходимлар ўқув тайёргарликдан ўтказилмоқда.
Ўқув машғулотлари Институт профессор-ўқитувчилари ҳамда вазирлик соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда замон талаблари асосида ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида алоқа ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда интерфаол усулларда олиб бориляпти. Жумладан, институт махсус касбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник Жасур Кенжаев томонидан «Ички ишлар органлари ходимларига нисбатан хизмат текширувларини тайинлаш ва ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари» мавзусида ўқув машғулоти олиб борилди. Машғулот давомийлигида ички ишлар органлари ходимларига хизмат вазифасини ўташ чоғида амал қилиши керак бўлган мажбуриятлари, одоб-ахлоқ қоидалари меъёрларига амал қилиш, Ички ишлар органлари ходимларига нисбатан хизмат текширувларини тайинлаш ва ўтказиш бўйича йўриқномалар берилди.
Шунингдек, малака оширишни ўтаётган тингловчиларнинг маънавий-маърифий салоҳияти, ҳамда сўнгги йилларда Ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумотлар бериб борилмоқда.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати






