Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов ҳузурида йиғилиш ўтқазилди
2024-08-13 10:20:00 / Янгиликлар

Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизматлар ва таркибий бўлимлар ҳамда шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари видеоселектор тарзида иштирок этган йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи вилоятда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни «иссиқ излар»да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларни муҳокама этилди.
Кенгайтирилган йиғилишда ички ишлар органлари ходимларининг хизмат интизоми ва қонунчиликка оғишмай риоя этиши, шахсий таркиб ўртасида ички тартиб-интизом ва кундалик идоравий назоратни кучайтириш, тизимда хизмат қилаётган ходимлар ўртасида бепарволик муҳитига барҳам бериш, учун ўзини ўзи профилактика қилиш тизимини йўлга қўйиш тадбирлари амалга оширилишини таъкидлади. Хизмат жараёни ва хизматдан ташқари вақтларда спиртли ичимлик истеъмол қилмаслик, хизмат ҳудудида яшаш, фавқулодда ва салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, коррупцияга қарши муросасиз бўлиш, ички ишлар органлари ходимларига пора таклиф қилиш ва ва бошқа ноқонуний мақсадларни кўзлаган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш борасидаги ишлар кўламини ошириш борасида тегишли тавсия ва таклифлар берилди.
Йиғилиш якунида, Ички ишлар вазири ўринбосари Б.Мирзараҳимов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан тайинловлар амалга оширилганлигини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг, Вилоятда криминоген вазияти оғир шаҳар-туманларда жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, бунга сабаб бўлган шарт-шароитларни бартараф этиш, транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида иштирокчиларга тегишли йўриқнома ва топшириқлар берди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати





