Фарғона вилояти ҳудудида ўтказилаётган «Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси» махсус-комплекс профилактик тадбирлари ва «пробация ойлиги» доирасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда
2024-08-12 09:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари, пробация бошқармаси бошлиғи, полковник Ш.Уралов томонидан Марғилон шаҳар пробация бўлинмасида жазо муддатини ўташ давомида ўзининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган назоратдаги шахснинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-299-сон Қарори бўйича олган «Дастлабки ижтимоий-ёрдам пакети» маблағига асосан ташкил этган ёғоч ўймакорлик, нақш тайёрлаш фаолияти, ишлаб чиқариш йўналишидаги «Дизайн сервис оилавий корхонаси» фаолияти билан танишди.
Жойларда ана шундай тадбирлар давом этмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати



