Ички ишлар вазирлиги Ҳарбий тузилмаларига қабул қилиш учун танлов эълон қилинади
2024-08-08 17:25:00 / Янгиликлар
Ички ишлар вазирлиги Ҳарбий тузилмаларининг фаолиятини таъминлаш базасида мавжуд оддий аскар ва сержантлар таркибидаги «Техник» лавозимларида контракт асосида ҳарбий хизматга қабул қилиш бўйича очиқ танлов эълон қилинади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- Ёши 18 ёшдан катта ва 30 ёшдан кичик бўлиши;
- Бўйи эркаклар учун 170 см, аёллар учун 165 см бўлиши;
- Муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши;
- Ахборот технологиялари, алоқа воситалари, компьютер технологиялари ва техник қўриқлаш воситаларини ишлаб чиқариш ёки уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича муҳандис ва дастурлаш бўйича камида ўрта махсус маълумотга эга бўлиши.
Шартнома асосида ҳарбий хизматга кириш истагида бўлган фуқаролар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаларини кўрсатилган манзилга 2024 йилнинг 20-21 август кунлари давомида соат 09:00 дан 18:00 га қадар олиб келишлари сўралади:
- Шахсини тасдиқловчи ID-картаси (биометрик паспорти);
- Ҳарбий гувоҳномаси;
- Маълумоти тўғрисида диплом.
Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Ош-1 тор кўчаси. 1-уй.
Мўлжал: 32-сон оилавий поликлиникаси.
Мурожаат учун телефон: 71-209-98-57