Наманган вилояти Давлатобод тумани «Навбаҳор» маҳалласида «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида амалга оширилган ишлар ўрганилди
2024-08-08 12:15:00 / Янгиликлар
Полковник Шухрат Алиев Миллий гвардия вилоят бошқармаси бошлиғи полковник Хамидулла Маматов билан биргаликда Давлатобод туманидаги «Навбаҳор» маҳалласида бўлиб, ушбу маҳаллада фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, шунингдек, маҳалла ходимлари фаолияти ўрганилди.
Шунингдек, ушбу маҳалладаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар билан танишилиб, ҳудудга бириктирилган ходимларнинг шайлик ҳолати текширилди ва масъул раҳбарларга жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати