Қашқадарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида йилнинг иккинчи ярмида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди
2024-08-08 11:55:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 7 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов ҳузурида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят ИИБ ЙҲХБ шахсий таркиби, Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги, вилоят йўл лойиҳа, транспорт университети мутахассиси, транспорт бошқармаси масъул ходимлари иштирок этишди.
Тадбир давомида Қарши шаҳар ҳудудида содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини барвақт олдини олиш, тирбандликларни бартараф этиш, жамоат транспортлари учун янги бекатлар ташкил этиш, ҳайдовчи ҳамда пиёдалар учун қулай шарт шароитлар яратиш мақсади пиёдалар ўтиш жойлари, чорраҳаларни қайта кўриб чиқиш масалалари ўртага қўйилиб вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи томонидан тақдимот қилинди.
Вилоят ИИБ бошлиғи томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан қўшимча топшириқлар берилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати