Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев Намаган ва Косонсой туманлари ҳамда Наманган шаҳар ИИБлари фаолиятини муҳокама қилди
2024-08-08 11:20:00 / Янгиликлар
Бошқарма бошлиғи томонидан шаҳар-туман ИИБларининг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли муаммоларни бартараф этишда амалга оширилаётган ишлари доимий равишда ўрганилиб келинмоқда.
Жумладан, полковник Шухрат Алиев Наманган туманида бўлиб, туман сектор раҳбарлари, бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда туман ИИБнинг барча шахсий таркиб иштирокида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тумандаги жиноятчилик аҳволи, шунингдек, уни олдини олишда амалга оширилган ишларни атрофлича таҳлил қилди.
Йиғилиш давомида мазкур туманда ўз хизмат фаолиятини бошлаган подполковник Алишер Убайдуллаевга келгусида жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали олиб бориш ҳамда бошқа масалалар юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Косонсой тумани сектор раҳбарлари, бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари ва туман ИИБнинг барча шахсий таркиби иштирок этган муҳокама йиғилишда туман ИИБнинг етти ойлик фаолияти муҳокама қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, ушбу туманда ўз фаолиятини бошлаган подполковник Рустам Каримовга келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Наманган шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида полковник Шухрат Алиев ҳузурида ўтказилган муҳокама йиғилишида шаҳар сектор раҳбарлари, бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда туман ИИБнинг барча шахсий таркиб иштирок этиб, унда жиноятчилик аҳволи ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.
Йиғилишда ўз хизмат вазифасига киришган подполковник Умаржон Абдувалиевга келгусида жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали олиб бориш ҳамда бошқа масалалар юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати