Сурхондарё вилоятида сектор раҳбарлари иштирокида ёшлар жиноятчилиги муҳокама қилинди
2024-08-07 19:00:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 7 август куни Термиз шаҳридаги «Санъат саройи» биносида Сурхондарё вилояти ҳокими У.Б.Қосимов раҳбарлигида «вилоятда вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ишлар аҳволига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда, вилоят сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, тегишли ташкилот масъуллари иштирок этишди.
Кун тартибидаги масала юзасидан, вилоят ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари полковник Тимур Исмаилов ўз маърузаси билан иштирок этиб, унда 2023 йилнинг 28 июль куни Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида Фарғона вилоятида ўтказилган видео-селектор йиғилишда ҳамда 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифлари жараёнида жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида муҳим масалалар бўйича топшириқлар берилганлигини қайд этиб, ушбу топшириқ асосида, ҳар-бир маҳаллада ижтимоий муаммолар «оилабай» аниқланиб, «Хавфсиз хонадон» ва «Хавфсиз ҳовли» тизими асосида хизмат олиб борилаётганлиги таъкидланди.
Шунингдек ҳозирда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигига алоҳида тўхталиб, вилоятда, 4 минг 899 нафар ёшлар, 337 нафар вояга етмаганлар назоратда турганлиги, шундан 3 минг 145 нафари маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун профилактик ҳисобда, 1 минг 817 нафарини пробация ҳисобида, 74 нафари эса соғлиқни сақлаш ҳисобидаги гиёҳванд, спиртли ичимликка ружу қўйган ва руҳий касалларни ташкил этиши.
Улар орасида жиноятчиликни барвақт олдини олиш, маънавий дунё қарашини мустаҳкамлаш, ички ишлар органларининг асосий вазифаси этиб белгиланганлиги қайд этилиб, бу борада махсус профилактик тадбирлар билан биргаликда умум-таълим муассасалари, касб-ҳунар мактаблари, олий таълим муассасалари ва маҳаллаларда маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ҳам изчиллик билан амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, ёшлар учун кўплаб имкониятлар яратилган бир вақтда, айрим ёшлар томонидан оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар содир этилаётганлигига алоҳида тўхталиб, буларнинг олдини олишда оиланинг, маҳалланинг керак бўлса кенг жамоатчиликнинг ўрни етарли даражада сезилмаётганлиги ҳақида тўхталиб, бунга асосли мисоллар келтирилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати