Ёз ўтмоқда соз. Ёшлар билан учрашув
2024-08-07 20:00:00 / Янгиликлар

Вилоят ИИБ бошлиғи, подполковник И.Турсунов Вобкент туманидаги «Порлоқ келажак» болалар оромгоҳида ташкил этилган «Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари лагери» ўқув йиғинига жалб этилган 14-16 ёш тоифасидаги вояга етмаганлар билан учрашди.
Ўқув йиғинида ёш тоифасига кўра 25 нафардан 4 гуруҳга бўлиниб, улар билан тасдиқланган ўқув жадвали ва кун тартиби асосида ИИВ Академияси ўқитувчи-мураббийлари томонидан машғулотлар олиб борилди.
Шу куни 16 ёшли болалардан таркиб топган жамоалар ўртасидаги ўтказилган «Заковат» интеллектуал ўйини ғолиблари бошқарма бошлиғи томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
©️ «Постда» газетаси, Ж.Бекмуродов, подполковник. Бухоро вилояти.
