Асосий контентга ўтиш

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Қоровул қўшинлари 7534-ҳарбий қисмга ташриф буюрди

2024-08-01 10:30:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 1 август куни Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов ҳарбий хизматчилар билан учрашиш ва уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Қоровул қўшинларига қарашли 7534 ҳарбий қисм 1-батальонга ташриф буюрди.

Ташриф ҳарбий қисм саф майдонида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини ижро этилиши билан бошланди.

Вазир ўринбосари ҳарбий хизматчилар билан учрашиш вақтида дунёда ва қўшни давлатларда юзага келаётган ҳарбий сиёсий вазиятлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда содир этилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатларга руҳан ва жисмонан тайёр бўлишлари, ватанпарвар, сергак ва огоҳ бўлиб ҳарбий хизматни олиб бориш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.

Ўтган даврда қўшинда ва ҳарбий қисмда эришган ютуқлари ва йўл қўйилган камчиликларини шахсий таркиб билан таҳлил қилинди.

Сўнг, Вазир ўринбосари ҳарбий қисм қўмондонлиги ва мансабдор шахсларига ҳарбий хизматчиларни хизмат ўташи учун янада қулай шароит яратиш, бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлиги ва шайлигини ошириш, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш юзасидан вазифалар белгилаб бердилар.

Транспорт вa туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи

114

Охирги янгиланиш: 2024-08-01 23:52:44

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Қоровул қўшинлари 7534-ҳарбий қисмга ташриф буюрди