Асосий контентга ўтиш

Халқаро ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда

2024-07-31 14:15:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Рамазон Ашропов билан Инсон ҳуқуқларини ўрганиш бўйича Хитой жамияти доимий қўмитаси раисининг ўринбосари Сзян Сзянго (Jiang Jianguo) ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда хитой тарафи Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини камайтириш, хорижий юртларда қийин шароитга тушиб қолган ватандошларимизни мамлакатимизга қайтариш ҳамда жамиятга тўлақонли мослашишини таъминлаш борасида мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотларни эътироф этди.

Учрашув жараёнида томонлар инсон ҳуқуқларини кафолатли таъминлаш, айниқса вояга етмаганлар, хотин-қизлар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда шахсга нисбатан қийноқ ва бошқа тазйиқларнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чораларга доир икки давлатнинг ижобий тажрибаси ҳақида суҳбатлашдилар.

Шунингдек, тадбирда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликни тизимли асосда янада фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида икки мамлакатнинг соҳага оид ҳамкорлик борасида истиқболли вазифалар белгилаб олинди.

ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

99

Охирги янгиланиш: 2024-07-31 16:28:28

Халқаро ҳамкорлик алоқалари ривожланмоқда