Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Санджар Джабаровнинг навбатдаги аҳоли мурожаатларига бағишланган қабули вилоят Халқ қабулхонасида бўлиб ўтди
2024-07-30 09:15:00 / Янгиликлар

Қабулда Ички ишлар бошқармасининг тегишлилик бўйича масъул хизмат раҳбарлари иштирок этди.
Қабулда фуқаролар тергов — суриштирув, моддий ёрдам ва бошқа турли масалалар юзасидан ўз муаммолари билан мутасаддиларга мурожаат қилишди.
Мазкур масалалар кўриб чиқилиб, барча мурожаатлар назоратга олинди ва бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Муддат талаб этувчи фуқароларнинг мурожаатлари ижросини назоратга олиш борасида эса масъул раҳбарларга топшириқлар берилди ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати