Устоз — шогирд. «Ундан умидимиз катта»
2024-07-29 00:00:00 / Янгиликлар

Ички ишлар органларида билимли, интилувчан, берилган ҳар бир топшириқни аъло даражада уддалайдиган ходимлар бисёр. Ана шундай салоҳиятли кадрлардан бири Миробод тумани ИИОФМБ ТҚХ Жиноят қидирув бўлими тезкор-техник ишлов гуруҳи катта мутахассиси, капитан Шовқиддин Норқобиловдир.
У соҳадаги фаолиятини 2017 йили Миробод туманида профилактика инспектори лавозимида бошлаган. Сўнгра ўзини эксперт-криминалистика йўналишида синаб кўришга қарор қилган.
— Икки йилдан буён устозим -подполковник Фарҳод Миралимов Жиноят қидирув йўналишида малака ва кўникмаларимнинг ошишида ўз маслаҳатларини аямаяпти, -дейди Sh.Norqobilov.
Подполковник Фарҳод Миралимов туман ИИОФМБ ТҚХ Жиноят қидирув бўлими Қидирув ишини таъминлаш бўлинмаси бошлиғи. У қарийб 29 йиллик тажрибага эга инсон, кўплаб шогирдларга йўл кўрсатган устоздир. Хизмат фаолияти давомида бир неча бор рағбатлантирилган.
- Шовқиддин тенгқур ҳамкасблари орасида ўткир зеҳни ва тиришқоқлиги, фаоллиги билан ажралиб туради. Шахсий таркиб ўртасида ўз ҳурматига эга, келажаги порлоқ ходимларимиздан бири. Ундан умидимиз катта, — дейди устоз ўз шогирди ҳақида.
Шовқиддин Норқобилов бўш вақти бўлиши билан жиноятларни очиш жараёни тасвирланган бадиий асарлар мутолаасига ошиқади. Яъни, детектив адабиётларни ўқишни асло канда қилмайди. Бу унда ҳар қандай ҳолатда жараёнларни тез ва аниқ таҳлил қилиш кўникмасини мустаҳкамлашга ҳисса бўлиб қўшилади.
Аброр ПОЁНОВ, ўз мухбиримиз.
