audio

    0+
    ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига бағишланган таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди

    Жорий йилнинг 26 июль куни Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев ҳузурида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

    ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликлар бўйича таҳлилий муҳокама этилди.

    Кун тартибидаги масалалар бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи маърузасида белгиланган вазифаларга сидқидилдан ёндашмасдан, хато ва камчиликларга йўл қўйиб келаётган айрим ҳудуд раҳбарлари ва ходимларининг иш фаолияти танқид остига олинди.

    Йиғилиш якунида генерал-майор Б. Абдуллаев томонидан муҳокама этилган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

    ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати

    • view_icon 86
    : 2024-07-28 08:45:28