Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида «E-ижтимоий профилактика» электрон ахборот тизимига бағишланган семинар бўлиб ўтди
2024-07-27 09:35:00 / Янгиликлар
![Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида «E-ижтимоий профилактика» электрон ахборот тизимига бағишланган семинар бўлиб ўтди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2F4567fe4f-37e0-2052-61ae-4bc0d1d922f5_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Тўрақўрғон туман маданият марказида Ички ишлар вазирлиги, Маҳаллалар уюшмаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Оила ва хотин-қизлар, ёшлар ишлари бошқармалари ҳамкорлигидаги қўшма қарорга биноан ижтимоий профилактика объектларини «E-ижтимоий профилактика» электрон ахборот тизимига киритиш мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда ушбу мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, эндиликда маҳалла еттилиги олдида масъулиятли вазифалар жамлангани, «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилини мустаҳкам жорий этиш орқали аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши таъминланиши айтиб ўтилди.
Семинарда ушбу тизимдан фойдаланишнинг афзаллик томонлари, илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар ҳақида маълумот ва монитор орқали амалий тушунчалар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати