Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Бекмурод Абдуллаев Сурхондарё вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда
2024-07-26 09:00:00 / Янгиликлар

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани «Шоқишлоқ» маҳалласида Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Б.Т.Абдуллаев ҳамда Миллий Гвардия қўмондонининг 1-ўринбосари, полковник С.Д.Сармонқулов бошчилигида кенг қамровли профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирда ҳокимият масъуллари, Миллий Гвардия ва ИИБ соҳавий хизмат ходимлари иштирок этди.
Маҳалла аҳолиси иштирокида ташкил этилган учрашувда масъуллар томонидан фуқароларни қийнаб келаётган масалалар атрофлича тингланиб, мурожаатлар батафсил ўрганилди.
Мавжуд муаммоларни ўз ўрнида бартараф этиш бўйича туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар ҳамкорлигида манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Тадбир давомида пробация назоратига олинган шахслар ҳамда узоқ муддатга чет элга кетган шахсларнинг оила аъзолари билан индивидуал суҳбат ўтказилди.
Шунингдек, автотранспорт воситасига эга бўлган фуқаролар билан манзилли профилактик тарғибот ишлари олиб борилди.
Учрашув якунида генерал-майор Бекмурод Абдуллаев томонидан ҳудудда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда қидирувда бўлган шахсларни ушлаш борасида тезкор-қидирув тадбирларини янада кучайтириш бўйича масъул ходимларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати