Тошкент вилояти ИИББда ИИВ Академияси курсантлари амалиёт якуни бўйича синов имтиҳонлари топширишди
2024-07-24 10:55:00 / Янгиликлар

Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг тегишли буйруғига асосан ИИВ Академиясининг 1-курс курсантлари жорий йилнинг 24 июнь кунидан 20 июль кунига қадар Тошкент вилояти ички ишлар органларида амалиёт ўташди.
20 июль куни Бош бошқарма катта мажлислар залида соҳавий хизматлар масъул ходимлари иштирокида амалиёт якуни бўйича синов имтиҳонлари топширилди.
Тадбир сўнгида амалиётларни ўташ даврида ўзини ижобий жиҳатдан кўрсата олган курсантлар алоҳида эътироф этилиб, шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг фахрий ёрлиғи ва ташаккурномалар билан тақдирландилар.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати





