Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев Поп туманидаги 7552-сонли ҳарбий қисми фаолиятини ўрганди
2024-07-20 07:25:00 / Янгиликлар

Бошқарма бошлиғи томонидан вилоят ҳудуди бўйлаб ички ишлар органларига қарашли бўлган объектлар, соҳа хизматлар ва у ердаги ходимларнинг фаолияти доимий ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда.
Жумладан, навбатдаги ўрганиш манзили Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоравул қўшинлари 7552-сонли ҳарбий қисм бўлиб, ҳарбий хизматчилар ва уларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Ўрганиш давомида ходимлар учун янги қурилаётган «Маънавият маркази», шунингдек, ошхона, автосарой ва бошқа бинолар кўздан кечирилиб, «Маънавият маркази» биносини тез муддатда битказиш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан масъул раҳбарлар билан ташкилий масалалар келишиб олинди. Шу билан бирга, ҳарбий қисм раҳбарларига ходимларни хизмат вақтида қонунийликка қатъий амал қилиши юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Бу каби ўрганишлар тизимнинг барча соҳаларида олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати






