Сурхондарё вилояти Музработ туманида ИИБ томонидан «Оталиққа олинган ёшлар» Эксперт-криминалистика соҳаси сир синоатлари билан танишишди
2024-07-19 10:05:00 / Янгиликлар

Музработ туман 3 сектор ҳудудида вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимига бириктирилган «Оталиққа олинган ёшлар» ҳамда профилактик ҳисобда турувчи ёшларни ҳарбий Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий маърифий салоҳиятини юксалтириш, ҳуқуқий ва китобхонлик саводхонлигини ошириш, ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида, туманнинг Шаффоф маҳалласи ҳудудида жойлашган 10-сонли Мусиқа мактабида Сурхондарё вилояти Ички Ишлар бошқармаси Эксперт-криминалистика бўлими бошлиғи подполковник Ж.Пардаев, туман ИИБ бошлиғи подполковник Ў.Шукуров, вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлими ҳамда вилоят ИИБ Махсус отряд ходимлари томонидан соҳага оид кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Тадбирда, «Оталиққа олинган ёшлар» криминалистика соҳаси ҳамда амалиётда фойдаланадиган асбоб-ускуналар, техникалар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.
Ёшлар ушбу соҳанинг мураккаблиги ва нақадар нозиклигига алоҳида эътибор қаратиб, экспертиза соҳаси ходими бўлиш орзуси уйғонди.
Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









