Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев Наманган, Чортоқ ва Уйчи туманлари ИИБларининг олти ойлик фаолиятини муҳокама қилди
2024-07-12 10:20:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан бошқарма масъул раҳбарлари, ҳудудга бириктирилган ходимлар иштирокида барча-шаҳар туман ИИБларининг олти ойлик фаолиятлари атрофлича таҳлил қилиниб, келгусидаги устувор вазифалари белгилаб бериб келинмоқда.
Жумладан, навбатдаги муҳокама йиғилишлари Наманган, Чортоқ ва Уйчи туманларида бўлиб, унда туман ИИБларининг жорий йилнинг олти ойи давомидаги фаолияти юзасидан бўлим бошлиларининг ҳисоботлари тингланди. Шундан сўнг, бошқарма бошлиғи маърузаларда келтириб ўтилган эришилган ижобий натижалар юзасидан ходимларни муносиб рағбатлантиришни алоҳида таъкидлаб ўтиб, шу билан бирга бир қатор маҳаллаларда жиноятларнинг айрим турлари сезиларли даража ортганлигини кескин танқид қилди.
Йиғилиш давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, қидирувда бўлган шахсларни ушлаш, мавҳум ҳолда содир этилган жиноятларни фош этиш, тергов сифатини яхшилаш, фуқаролар мурожаатларини белгиланган муддатларда қонуний ҳал этиш, хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш юзасидан масъул раҳбар ҳамда ходимларга аниқ топшириқлар берилди.
Йиғилиш сўнгида бошқарма бошлиғи ўринбосарлари ва соҳавий хизмат раҳбарларининг ўз йўналиши юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати





