Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Ургут туманида учрашув ўтказилди
2024-06-20 00:20:00 / Янгиликлар

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан Ургут туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.
Учрашув аввалида Бошқарма бошлиғи Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан туман ИИБ бошлиғи лавозимига янги тайинланган подполковник Маъруф Қўзиевни шахсий таркибга таништирди.
Тайинловга қадар М. Қўзиев Пастдарғом тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Ургут тумани ИИБ бошлиғи З. Мамадолиев Пастдарғом тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати