Наманган вилоятида «Яшил чироқ» мусобақаси босқичининг ғолиб жамоаси аниқланди
2024-06-14 10:00:00 / Янгиликлар

Мусобақанинг минтақавий босқичида ғолибликни қўлга киритган 4та жамоалар иштирокида ўтказилган вилоят босқичи қизғин жараёнлар, муросасиз баҳсларга бой ўтди.
Чуст туманининг «Қалқон», Норин туманининг «Ёш тарғиботчи», Наманган туманининг «N-Yosh targ‘ibotchi» ва Косонсой туманининг «Пиёдалар» жамоалари ўзларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига дахлдор бор билимлари, имконият ҳамда истеъдодларини намоён этишди.
Иштирокчилар ҳар бир шартни имкон қадар мукаммал тарзда бажаришга ҳаракат қилишди. Якуний натижаларга кўра Косонсой туманининг «Пиёдалар» жамоаси энг юқори балл билан мусобақанинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Мусобақа якунида ғолиб ҳамда иштирокчиларга диплом, эсдалик совғалари ва китоблар тўплами тақдим этилди.
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати





