Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғайрат Қодиров жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан мулоқот қилди
2024-06-08 12:00:00 / Янгиликлар

Шахсий қабулда 35 га яқин киши бошқарма бошлиғидан муаммоларини ҳал этишда кўмак сўрашди.
Хусусан, моддий ёрдам, иш ҳақини ундириш, хизмат жойини кўчириш, субсидия олиш, ишга жойлашиш, пулларини ундириш, қарзларини қайтариш, қонунбузарни жавобгарликка тортиш, зарарни қоплаш ҳамда фирибгарликка оид масалаларга ечим изланди.
10 нафар ёшлар эса ички ишлар органларида хизмат қилиш истагини билдиришди.
Мулоқот давомида кўтарилган 35 дан зиёд муаммоларни бартараф этиш нуқтаи назаридан соҳа масъулларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати





