Сирдарё вилоят ИИБ ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди
2024-06-07 16:45:00 / Янгиликлар
Унда вилоятдаги 11 та шаҳар-туманидан жами 22 нафар иштирокчилар 14-18 ёш ҳамда 18-30 ёш кесимида иштирок этишди. Муросасиз ўтган баҳсда 14-18 ёшлар ўртасида фахрли 1-ўринни Гулистон шаҳридан Абдуллаев Алишер эгаллаган бўлса 2-ўринни Мирзаобод туманидан Ўразова Зилола ҳамда 3-ўринни Сардоба туманидан Рўзиев Миржалол эгаллади. 18-30 ёшлилар ўртасида 1-ўринни Ховос туманидан Холмаматова Азиза, 2-ўринни Сайхунобод туманидан Дониёров Сирожиддин ҳамда 3-ўринни Мирзаобод туманидан Абдусаматова Севинч эгаллади.
Ғолибларга эсдалик совғаларини топширилиб, 1-ўринни эгаллаган ёшларга Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Республика босқичига йўлланмалар берилди.