Танқидий – таҳлил, қатъий тартиб интизом – бугунги кун талаби
2024-06-04 10:45:00 / Янгиликлар

Унда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, вазирлик Шахсий хавфсизлик Бош бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси, соҳавий хизматлари раҳбарлари ва ходимлари, шаҳар ва туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби видеоселектор орқали иштирок этди.
Йиғилишда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов иштирок этиб, йилнинг ўтган даврида воҳада жиноятларни олдини олиш, содир этилганларини «иссиқ излар»да фош этиш борасидаги ишларни атрофлича таҳлил этди. Фаолиятда эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар юзасидан тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари зиммасига аниқ вазифалар қўйилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар бўйича масъулларнинг масъулияти оширилди.
Кўлами кенг йиғилишда Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик Бош бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Темур Байжанов сўзга чиқиб, Самарқанд вилояти, Фарғона вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси содир этилган коррупцион ҳолатлар тўлиқ етказилиб, бунда қонунчиликни олдини олиш, вилоят ИИБнинг шаҳар –туман ИИБ лари ва соҳа хизмат раҳбарларига доимий равишда эрталабки ва кечки йўриқномаларда коррупцион ва қонунчиликни бузилиш ҳолатларини олдини олиш борасида барча хизматга жалб қилинган шахсий таркибга хизмат олди йўриқнома бериш, иш юритувида бўлган материалларга бошқа шахсларни аралаштирмаслик, пул таклиф қилиш ҳолатларида дарҳол вазирлик Шахсий хавфсизлик Бош бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасига ахборот бериши лозимлиги, ҳамда спиртли ичимлик истеъмол қилмаслик, Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодексининг талабларига тўлиқ амал қилиш бундан ташқари ўтган даврда ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қонунбузарликлар ва фавқулодда ҳолатлар ҳақида ахборот бериб, шахсий таркиб фаолият давомида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиши, коррупция ҳолатларига муросасиз бўлиш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, фуқаролар билан муомала маданияти, хизмат жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетмаслик, ўзгалар автомашинасини бошқармаслик борасида атрофлича иштирокчиларга йўриқнома берди.
Жорий йил 1-30 июнь кунлари ички ишлар органларида ўтказилаётган «Интизом ойлиги» доирасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, фаолият давомида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқаролар билан хизмат давомида хушмуомала бўлиш каби жиҳатлар ҳам эътибордан четда қолмаслиги уқтирилди. Фаолият давомида тамагирлик ва коррупция ҳолатларини олдини олиш, тизимни бундай нопок ходимлардан тозалаш ва бу борада бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича раҳбарлар олдига аниқ вазифалар қўйилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати








