Андижон вилоятининг Андижон, Пахтаобод ҳамда Избоскан туманларининг 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи оталиққа олинган ёшлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинлари ўтказилди
2024-05-28 12:10:00 / Янгиликлар

Андижон вилояти ИИБ томонидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида «Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик» шиори остида ташкил этилаётган «Заковат» интеллектуал ўйинлари борган сари қизғин тус олмоқда.
Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ўтказилган бу галги «Заковат» интеллектуал ўйинларида Андижон, Пахтаобод ҳамда Избоскан туманларининг 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлардан иборат жамоалар қатнашдилар.
Ўтказилган ўйин натижаларига кўра, Андижон туманининг «Парламент», Пахтаобод туманининг «Ремонтада» ҳамда Избоскан туманининг «Зукколар» жамоалари ғолиб бўлишиб, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ушбу ғолиб жамоалар ҳам «Заковат»интеллектуал ўйинининг вилоят босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.
«Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик» шиори остида 3-сектор ҳудудидаги оталиққа олинган ёшлар ўртасида ўтказилаётган «Заковат» интеллектуал ўйинларининг шаҳар-туман босқичлари давом этмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати



