«Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди
2024-05-25 14:15:00 / Янгиликлар

Унга кўра, 2025 йил 1 январдан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги томонидан юритиладиган Аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади.
Аҳолининг ягона электрон реестри Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсга доир маълумотлари ягона электрон базаси ҳисобланади.
Реестр тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилинади ҳамда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш, нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш, банк, коммунал, суғурта ва бошқа оммавий хизматларни кўрсатишда ушбу реестрдан фойдаланилади.
