Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов Учкўприк туманида оммавий сайёр қабул ўтказди
2024-05-23 12:25:00 / Янгиликлар

Халқ билан мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, генерал майор Азизбек Икрамов Учкўприк тумани «Катта Кенагас» МФЙ да оммавий сайёр қабул ўтказди.
Қабул давомида 37 нафар фуқаролардан 38 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг 33 таси бевосита ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ мурожаатларни ташкил этди.
Эътиборлиси шундаки, мурожаатларнинг 11 таси жойида ижобий ҳал этилди. 9 таси юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 5 та мурожаат тегишли ташкилотларга йўналтирилди. Кўриб чиқиш муайян вақт талаб этадиган 13 та мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.
Шу билан бирга, бошқарма раҳбарияти томонидан ҳудудий ички ишлар органларида аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ўрганилиб, ходимларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати



