Фарғона вилояти ИИБ томонидан Қўқон шаҳрида ўрганишлар олиб борилди
2026-01-21 09:00:00 / Янгиликлар

Қўқон шаҳридаги “оғир” тоифага киритилган “Ғиштли масжид” ва “Янги обод” маҳаллаларида олиб борилган ўрганишларда Давлатимиз раҳбарнинг 1-сонли қарори ижросига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, рақамлаштириш жараёнларини янада яхшилаш, тоифадаги шахслар билан ишлаш, ижтимоий профилактика объектларига жиддий эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.
Еттилик фаолиятини янада яхшилаш юзасидан зарур топшириқлар берилди.
Қўқон давлат университетида хавфсизлик чоралари ва талаба-ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳам кўздан кечирилди.
Ёшлар ўртасида турли салбий иллатлар ва кибержиноятларнинг олдини олиш, ҳуқуқий тарғибот тадбирларини кўпроқ ташкил этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тавсиялар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати





