Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов «Қамчиқ» довонининг Поп тумани ҳудудида жойлашган Наманган ЙПХ масканини кўздан кечирди
2024-05-18 13:00:00 / Янгиликлар

Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан «Қамчиқ» довонининг Поп тумани ҳудудида жойлашган Наманган мунтазам йўл-патруль хизмати маскани ва «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси, қутқарув отряди ходимлари фаолияти ҳамда у ердаги махсус транспорт воситалари ёзги мавсумига шайлик даражаси ўрганилди.
Ўрганишлар якуни бўйича довон орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаларини хавфсизлигини таъминлаш, турли хил инсон ҳаётига хавф солувчи психотроп ва гиёҳвандлик моддаларини ноқонуний муомалага киритишни олдини олиш чораларини кўриш ҳақида масъулларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, қутқарув отряди масъул раҳбарларига фавқулодда ҳолатларга шай туриш ва вилоят, туман ИИБ ходимларига фавқулодда вазиятда зудлик билан ҳаракатланиш бўйича ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш юзасидан тегишли чора тадбирлар белгилаб берди.
Транспорт вa туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот хизмати





