Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида “Кураш маҳорат мактаби” тантанали равишда очилди
2026-01-10 11:20:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманининг “Янги Ўзбекистон“ массивида “Кураш маҳорат мактаби“нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, миллий спортимиз бўлган курашнинг довруғини янада юксалтириш мақсадида барпо этилган ушбу масканда барча шароитлар муҳайё қилинган. Мажмуа таркибидан 150 ўринли шинам ётоқхона, энг замонавий талабларга жавоб берувчи сунъий қопламали стадион, кенг ва ёруғ ошхона ҳамда машғулот заллари ўрин олган.
Тантанали тадбирда вилоятнинг масъул раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Сўзга чиққанлар мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътиборни алоҳида эътироф этиб, мазкур мактаб келгусида жаҳон ва олимпия чемпионларини етиштириб чиқарадиган ҳақиқий маҳорат маскани бўлишига ишонч билдирдилар.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









