Жиззах вилояти Зарбдор туманида “Дўстлик кубоги” волейбол мусобақасига старт берилди
2026-01-10 11:05:00 / Янгиликлар

Зарбдор туманида спортнинг волейбол тури бўйича 2012-йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги қизлар ўртасидаги “Дўстлик кубоги” мусобақаси ўз ишини бошлади.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар ёшларни спортга кенг жалб этиш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлаш борасида амалга оширилаётган ишларни тилга олишди.
Шундан сўнг мусобақага расман старт берилди. Айни пайтда “Дўстлик кубоги” мусобақасида жами 22 та жамоа иштирок этмоқда. Мусобақанинг тақдирлаш маросими 11-январ кунига режаланган.
Шу куни Зарбдор тумани спорт мактаби волейбол спорти тренери Равшан Суюндиқов 60 ёшлигини нишонлади.
Тантанада юбилярнинг мамлакатимизда ёш авлодни спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда етук спортчиларни тарбиялашдаги меҳнати эътироф этилиб, унга эсдалик совғалари топширилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати








