Тошкент вилояти ИИББда электрон ҳужжат алмашинувини рақамлаштириш бўйича ўқув семинари ташкил этилди
2025-12-24 15:15:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишига мувофиқ, ИИВ Рақамли технологиялар ва Ҳуқуқий статистика департаменти масъул ходимлари томонидан Тошкент вилояти ИИББ ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди.
Семинар давомида электрон ҳужжат алмашинувини рақамлаштириш, хизмат фаолиятида замонавий ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш орқали қоғоз ҳужжатлар айланмасини кескин камайтириш масалалари бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, департамент масъул ходимлари томонидан вилоят соҳавий хизматлари ҳамда ҳудудий ички ишлар органларида рақамлаштириш жараёнлари, шунингдек, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ўрганилди.
Мазкур тадбир ходимларнинг рақамли саводхонлигини ошириш, ҳужжат айланмасида тезкорлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилмоқда.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати









