ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли 7552-сонли ҳарбий қисмда навбатдаги профилактик учрашув ўтказилди
2025-12-19 11:10:00 / Янгиликлар
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш куни доирасида, ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли Наманган вилоятида жойлашган 7552-сонли ҳарбий қисмда қўшин қўмондони, Наманган вилояти Ҳарбий прокуратураси масъул ходимлари ҳамда шахсий таркиб иштирокида онлайн тарзда навбатдаги профилактик учрашув ўтказилди.

Йиғилишда Ички ишлар вазирининг 2025 йил 9 декабрь кунидаги «Ички ишлар органларининг ходим ва ҳарбий хизматчилари орасида коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида «ги буйруғи ижроси таъминлаш, ҳамда шахсий таркибга унинг мазмун-моҳиятини етказиш устувор вазифа этиб белгиланди.
Профилактик йиғилишда сўз олганлар томонидан коррупция каби иллатларнинг юрт тараққиётига салбий таъсири, бунда ҳар бир ҳарбий хизматчи бундай иллатга қарши қатъий позицияда туриши шу орқали коррупцияга қарши курашда сезилари натижага эришиш мумкинлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги Ахборот гуруҳи




