Қашқадарё вилоятида спортнинг волейбол тури бўйича «Ички ишлар вазири кубоги»нинг вилоят минтақа босқичи бўлиб ўтди
2024-05-06 22:10:00 / Янгиликлар

Қарши олимпия ва паралимпия захиралари мактабида вилоятда яшовчи 14-17 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Ички ишлар вазири кубогининг вилоят минтақа босқичи бўлиб ўтди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилган мусобақада ёш волейболчилар жамоаси бор маҳоратларини ишга солиб ғолиблик учун курашдилар.
Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақада Қарши шаҳарлик ёш волейболчилари барча рақибларини доғда қолдириб, мусобақа шоҳсупасидан жой олди.
Навбатдаги совринли ўринларни Нишон ва Қарши туманлари волейболчилари қўлга киритди.
Ғолиблар диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати