Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан йиғилиш ўтказди
2024-05-02 11:40:00 / Янгиликлар

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган йиғилишда дастлаб ўтган давр мобайнида вилоят ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари, жумладан, одам ўлими ҳамда тан жароҳати билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ишлари, йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, коррупциянинг олдини олиш, тамагирликка йўл қўймаслик, белгиланган тартиб ва меъёрларни бузмаслик тўғрисида ҳам танқидий ва асосли фикрлар айтилди.
Йиғилиш сўнгида қатор раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати



